Оила кодекси алимент тўғрисидаги қонунлар

На этой странице предлагаем ознакомиться с полной информацией по теме: "Оила кодекси алимент тўғрисидаги қонунлар". Здесь собраны и структурированы тематические данные. При возникновении вопросов можно обратиться к дежурному юристу.

Ўзбекистонда алимент тўлаш тартиби ўзгаради

Агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори энг кам иш ҳақининг камида 250 баравари миқдорида бўлса қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда uznews.uz «Норма.уз»га таяниб.

2018 йил 11 июлдан кучга кирадиган мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазони ўтаётган ходимдан жазо ва алимент бўйича ундирувлар миқдори кўпи билан 70%га етиши мумкин.

Бироқ, ушбу ажратмалардан ташқари ходимдан мажбурий тартибда солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳам ушлаб қолинади. Бундан ташқари, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача (ёки ички меҳнат тартиб- қоидаларига биноан 50%игача) жарима тайинлаши мумкин. Бундан келиб чиқадики, ходимнинг иш ҳақидан умумий ушланмалар миқдори 70%дан ошади.

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади: битта болага – 1/4 (25%), иккита болага — 1/3 (33,3%), учта ва ундан ортиқ болалар учун – 1/2 (50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши мумкин, лекин ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун энг кам иш ҳақининг 75%ини (ҳозир – энг кам иш ҳақининг 1/3 қисми, яъни 33%дан камроқ) ташкил этади. Шу тарзда битта бола учун ҳар ойда тўловларнинг қуйи чегараси тахминан 2,25 марта оширилади.

Шунингдек, вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни бола вояга етгунча бўлган бутун даврга (яъни 18 ёш) олдиндан тўлаш ҳам мумкин бўлади. Бунда алимент ҳисобига кўчмас, кўчар мулкни ёки бошқа қимматли ашёларни беришга рухсат этилади. Мазкур ҳолатда мол-мулк (ашёлар) учун гаров шартномаси тузилади.

Хабарда айтилишича, агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса – чет давлатга чиқишда Оила Кодексининг 145-моддаси билан кўзда тутилган келишувни тузишга ҳожат бўлмайди.

Шунингдек, агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори энг кам иш ҳақининг камида 250 баравари миқдорида бўлса қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади.

Источник: http://sputniknews-uz.com/society/20180112/7249462.html

Ишламайдиганлар алиментни қандай тўлайди?

Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ишламаса, алимент миқдори қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Ш.Нарзиева, Қашқадарё вилояти

Б.Юсупов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд департаменти директори ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига кўра, вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг иккита бола учун — учдан бир қисми миқдорида ундирилиши белгиланган.

Оила кодексининг 140-моддасига мувофиқ вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилиши, алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилиши белгиланган.

Источник: http://darakchi.uz/uz/10266

АЛИМЕНТ ТЎҒРИСИДА 4 САВОЛГА-ЖАВОБ

Алимент миқдори қандай белгиланади?

Вояга етмаган болалар таъминоти учун ота-она ўртасида ўзаро келишув бўлмаган тақдирда, суд томонидан ойлик иш ҳақи ёки умумийдаромадининг биттабола учун тўртдан бир қисми, иккита бола учун учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун яримиси миқдорида ундирилади. Тўлов тури тарафларнинг моддий ва оилавий ахволидан келиб чиқиб белгиланади.

Суммани ўзгартириш мумкинми?

Алимент тўлайдиган ота-онанинг ойлик иш хақи ёки бошқа турдаги даромад ҳисоби ўзгариб турса, суд орқали алимент миқдори ўзгартирилиши мумкин. Бунда алимент суммаситарафларнинг молиявий ахволини инобатга олган холда камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Неча ёшгача тўланади ?

Бола балоғат ёшига етгач (18 ёш) ёки вояга етмасдан туриб тўлиқ муомила лаёқатига эга эканлиги (мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланиши) суд қарори билан тасдиқланса, ёки аёлнинг бошқа никоҳга ўтиши муносабати билан боланинг насаби ўзгартирилса, (бунда бола янги оиласидагилар тарафидин фарзандликка олинган ҳисобланади) алимент тўлаш ҳаракатлари тугатилиши мумкин.

Ота-оналик ҳуқуқларининг бекор қилиниши алимент тўлашдан озод этадими ?

Ота-оналик хуқуқининг бекор қилиниши дегани бола тарбиясида у ёки бу тарафнинг иштироки таъқиқланади, деган изоҳга эга. Тарафларнинг ота-оналик хуқуқлари бекор қилинган тақдирда ҳам вояга етмаган бола таъминотихуқуқи бекор қилинмайди.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Источник: http://darakchi.uz/uz/35100

Оила кодекси алимент тўғрисидаги қонунлар

Ассалому алайкум яқинда алиментлар масаласида ўзгартиришлар бўлган деб эшитдим. Эндиликда алиментни олдиндан тўлаб чет элга чиқиб кетиш мумкин экан. Шу қонун кучга кирганми?

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сон Қонунига асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-1-моддаси алимент тўлашга мажбур шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартибини назарда тутган қоидалар билан тўлдирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилган.

Унга кўра вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли органларни қарздор жисмоний шахснинг республикадан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Мазкур қоида Қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач, 2018 йил 11 июль кунидан амалга киритилади.

Читайте так же:  Имущественный налоговый вычет при рефинансировании ипотечного кредита

Источник: http://kun.uz/14687599

Кимлар учун алемет бекор килинади.

Уз. Рес. Оила кодекси:

146-модда. Алимент микдорини узгартириш ёки алимент тулашдан озод килиш

Алимент микдори суд тартибида белгиланганидан кейин тарафлардан бирининг моддий ёки оилавий ахволи узгарса, суд улардан хар бирининг талабига кура алиментнинг белгиланган микдорини узгартиришга ёки алимент тулаши шарт булган шахсни алимент тулашдан озод килишга хакли. Алимент микдорини узгартиришда ёки уни тулашдан озод килишда суд тарафларнинг эътиборга лойик бошка манфаатларини ҳисобга олишга ҳакли.

147-модда. Алимент мажбуриятларининг тугатилиши

Алимент тулаш тугрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг улими, мазкур келишув муддатининг утиши ёки унда назарда тутилган бошка асосларга кура тугайди.

Суд тартибида ундириладиган алимент тулаш:

бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тула муомала лаёкатига эга булганда;

фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;

суд алимент олувчининг мехнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга мухтож булмай колган деб топганда;

меҳнатга лаёкатсиз,ёрдамга мухтож алимент олувчи собик эр ёки хотин янги никохга кирганда;

алимент олувчи ёки алимент тулаши шарт булган шахс вафот этганда тугатилади.

Источник: http://www.9111.ru/questions/11996527/

Оила кодекси алимент тўғрисидаги қонунлар

Norma.uz`нинг ёзишича, 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Алимент + ахлоқ тузатиш ишлари = иш ҳақининг 70%игача

Ҳар бир ходимдан унинг розилигидан қатъи назар муайян суммалар ушлаб қолинади. Масалан, солиқлар, интизомий жарима, ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар, улар бўйича алимент ҳам ундирилади. Умумий қоидага кўра ходимдан бир мартада энг кўпи билан унга тўланадиган иш ҳақининг 50%ини ушлаб қолишлари мумкин (МКнинг 164-моддасига қаранг).

Бу чеклов ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазони ўтаётган ходимдан алимент бўйича қарзлар ундириладиган вазиятларга дахл қилмайди. Бу ҳолатларда жазо ва алимент бўйича ундирувлар миқдори 70%га етиши мумкин, бироқ ундан кўп эмас.

Маълумот учун: ахлоқ тузатиш ишлари шахс иш ҳақининг 10%идан 30%игача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат. Агар маҳкумнинг иш жойи бўлса, жазо ўша ерда ўталади (яъни у ишлашда давом этади, иш ҳақидан эса ажратмалар амалга оширилади), агар иш жойи бўлмаса, уни ички ишлар органлари тақсимлайди.

Қуйидаги жиҳатларни инобатга олиш зарур.

Биринчидан, норма ахлоқ тузатиш ишлари қандай жиноят учун тайинланганлигини аниқлаштирмайди. Улар алимент тўлашдан бўйин товлаш оқибати (ЖКнинг 122, 123-моддалари) каби шундай жазони назарда тутадиган ҳар қандай бошқа жиноятнинг оқибати бўлиши мумкин. Масалан, инсон безорилик учун ҳукм қилинган ҳамда унга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган, бир вақтнинг ўзида у алимент тўловчи ҳисобланади. Ушлаб қолишлар тўғрисидаги янги қоида бу ҳолатда ҳам ишлайди.

Иккинчидан, кўриб чиқилаётган нормада аниқ кўрсатилган: 70% – бу икки турдаги ажратмаларни энг кўп жами ушлаб қолиш:

ахлоқ тузатиш ишлари бўйича – 10%дан 30%гача, суд ҳукми ва ижро ҳужжатида кўрсатилади;
алимент бўйича – миқдор ижро ҳужжатида кўрсатилади.

Бироқ, ушбу ажратмалардан ташқари ходимдан мажбурий тартибда солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳам ушлаб қолинади. Бундан ташқари, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача (ёки Ички меҳнат тартиботи қоидаларига биноан 50%игача) жарима тайинлаши мумкин. Бундан келиб чиқадики, ходимнинг иш ҳақидан умумий ушланмалар миқдори 70%дан ошади.

Битта бола учун алимент – ЭКИҲнинг 75%идан кам эмас

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:

битта болага – 1/4 (яъни 25%);
иккита болага – 1/3 (33,3%);
учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши мумкин. Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 75%ини (ҳозир – ЭКИҲнинг 1/3, яъни 33%дан камроқ) ташкил этади. Шу тариқа, битта бола учун ҳар ойда тўловларнинг қуйи чегараси тахминан 2,25 марта оширилади.

Алиментни “манфаатли” тўлашга рухсат берилди

Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни бола вояга етгунча бўлган бутун даврга (яъни 18 ёш) олдиндан тўлаш мумкин. Бу ҳолатда кўчмас, кўчар мулкни ёки бошқа қимматли ашёларни алимент ҳисобига беришга рухсат этилади. Бу мол-мулк (ашёлар) учун гаров шартномаси тузилади.

Ушбу механизм алимент тўловчилар ҳаётини сезиларли даражада осонлаштиради:

1) агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса – чет давлатга чиқишда ОКнинг 145-моддаси билан кўзда тутилган келишув тузилиши зарур эмас.

2) агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори камида ЭКИҲнинг 250 баравари миқдорида бўлса – қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади.

Юқорида кўрсатилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 11.07.2018 йилда кучга киради.

Источник: http://asr.uz/29120/

Оила кодекси алимент тўғрисидаги қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-459-сон Қонуни имзоланди.

Қонун билан алимент олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган бир қатор ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Телеграм месенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали — @huquqiyaxborot

Меҳнат кодексининг 164-моддасида алимент тўлашга мажбур бўлган шахсга бир вақтнинг аҳлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жиноий жазо қўлланилаётган бўлса, ходимнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолишнинг чекланган миқдори 50 фоиздан 70 фоизга ўзгартирилди.

Оила кодексининг 99-моддасидаги ҳар бир бола учун алимент миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари 1/3 қисм) кам бўлмаган миқдорда белгиланди (оширилди).

Мазкур қоида ҳар бир болага тўғри келадиган алимент миқдори жуда ҳам паст даражада бўлганлиги сабабли киритилди.

Оила кодексининг 140-моддаси бола вояга етгунига қадар муддатга алимент тўловларини, хусусан кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали олдиндан тўлаш имкониятини назарда тутадиган қоидалар билан тўлдирилди.

Мазкур қўшимча алимент тўлашнинг турли методларини таъминлаш учун киритилди.

Читайте так же:  Отказ от зарплатной карты

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддаси алимент тўлашга мажбур шахс томонидан алиментни олдиндан тўлаш ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни назарда тутган қоидалар билан тўлдирилди.

Мазкур қоида вояга етмаган боланинг қонуний ҳуқуқларини бузмаган ҳолда алимент тўлашга мажбур шахсдан хорижга чиқиш чекловларини олиб ташлаш имконини беради.

Источник: http://kun.uz/26369418

Ота-она фарзандидан алимент ундириши қайси қонунга асосланади?

Асраб олувчи асраб олган фарзандидан алимент талаб қилиши мумкин.

Бугунги кунда алимент масаласида кўплаб келишмовчиликлар юзага келмоқда. Шу пайтгача алимент тушунчасига ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчи сифатида қаралган.

Бироқ вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлардан кам таъминланган ва меҳнатга лаёқатсиз бўлган ота-она ҳисобига суд тартибида алиментлар ундириш борасида фикр юритилмайди. Сабаби, ўзбекларда ота-онани ташлаб қўйиш деган тушунча йўқ.

Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар ихтиёрий ўзаро ёрдам ва кўмакни назарда тутади. Аммо барча фарзандлар ҳам ўз мажбуриятларини тўлақонли ижро этавермайди. Бундай ҳолатларда ота-она ўз таъминоти учун суд орқали фарзандидан пул ундириши мумкин.

Вояга етган меҳнатга лаёқатли шахсларнинг ўз ота-онасига ғамхўрлик қилиш мажбурияти Конституциянинг 66-моддаси билан белгилаб қўйилган. Оила кодексининг 109-моддасида ҳам бу ҳақда келтирилган. Бу фуқароларнинг энг асосий вазифаларидан биридир. У маънавий тамойиллардан келиб чиққан бўлиб, эҳтиёжманд ота-онага ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган.

Эътиборга олиш керакки, ота-оналар фақат вояга етган (18 ёшдан катта) боладан алимент талаб қилишлари мумкин. Бундан ташқари, бола меҳнатга лаёқатли бўлиши керак. Яъни, у ногирон бўлмаслиги ва пенсия ёшига етмаган бўлиши зарур.

Таъкидлаш жоизки, асраб олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда асраб олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади. Шу сабабли меҳнат ёшига етган болалардан ҳам ота-оналар, ҳам асраб олувчилар алимент талаб қилишга ҳақли.

Қонунга кўра, ўзининг меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтож ота-онасини таъминлаш мажбурияти шак-шубҳасиз бўлиб, у фарзанднинг моддий аҳволига боғлиқ бўлмайди. Аммо алимент миқдорини белгилашда бу инобатга олинади. Яъни, ота–она ҳар қандай ҳолатда ҳам таъминотни талаб этишга ҳақли.

Демак, ота-она агар ҳам меҳнатга лаёқатсиз, ҳам эҳтиёжманд бўлсагина, ўзининг меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандидан алимент талаб этишга ҳақли. Шу боис суд қарорида ушбу икки ҳолатни тасдиқловчи далиллар бўлиши даркор. Уларнинг биттаси тасдиқланмаган тақдирда даъво қондирилиши рад этилиши мумкин.

Қуйидагилар меҳнатга лаёқатсиз ҳисобланади:

  • 55 ёшга етган аёллар;
  • 60 ёшга етган эркаклар;
  • ногиронлар.

Яшаш учун етарли миқдорда маблағга эга бўлмаган шахслар «эҳтиёжманд» деб тан олинади. Эҳтиёжмандлик даражаси ҳар бир индивидуал ҳолатда суд томонидан ишнинг аниқ ҳолатларини инобатга олган ҳолда аниқланади.

Ота-онанинг алимент олишга эҳтиёжи қуйидаги омилларлан келиб чиқиб белгиланади:

  • моддий аҳволи;
  • мавжуд даромадлари даражаси (масалан, пенсия миқдори; мол-мулкни рентага беришдан тушган даромад; дивидендлар олиш ва бошқалар);
  • меҳнатга лаёқатли эр (хотин)нинг мавжудлиги;
  • эр (хотин) томонидан моддий кўмак мавжудлиги;
  • бошқа шахслардан моддий кўмак олиши.

Одатда, овқатланиш, коммунал хизматлар тўлови, дори-дармонлар олиш учун даромадлари етмайдиган шахслар эҳтиёжманд деб тан олинади.

Алиментлар миқдори қандай белгиланади?

Низо бўлган ҳолатда таъминот миқдори суд қарори билан фарзандларнинг оилавий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда ундирилаётган сумманинг минимал миқдори ЭКИҲнинг 1/3 бараваридан кам бўлмаслиги керак.

Мазкур тоифа бўйича судья жараён тугагунига қадар зарур суммани вақтинча ундириш кўрсатилган ажрим чиқариши мумкин.

Ота-она бир ёки бир нечта фарзандига талабни даъво қилаётганидан қатъи назар суд алимент миқдорини белгилашда барча меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандларни инобатга олиши даркор.

Алимент тўловидан ким озод этилади?

Агар жавобгар ота-онаси ўтмишда уни боқиш ва тарбиялаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини исботласа, суд бундай ота-онани таъминлашдан фарзандни озод этиши мумкин (ОК 113-модда).

Қуйидагилар кўрсатилган фактнинг тасдиғи бўлиши мумкин:
ота-она суднинг алиментлар бўйича қарорини ижро этмаган бўлса, бу ҳақда мажбурий ижро органларининг маълумотномаси;
қўшниларнинг маҳалла қўмитаси муҳри билан тасдиқланган далолатномаси ва бошқалар.

Бу — муҳим! Оила кодексининг 81-моддасида кўрсатилганидек, ота-онанинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши фарзандларни ўз ота-онасини таъминлаш мажбуриятидан тўлиқ озод этади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суднинг қонуний кучга кирган қарори билан тасдиқланади.

Шунингдек, суд тартибида ундирилувчи алиментлар тўлови қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:

  • даъвогарнинг меҳнат қобилияти тикланганида;
  • алимент олувчи ёрдамга бошқа муҳтож бўлмаганида;
  • томонларнинг биронтаси ўлимидан кейин.

Алимент тўғрисидаги келишувни қандай тузиш мумкин?

Ота-она ва фарзандлар ўртасида таъминот учун сумманинг миқдори ва тўлаш тартиби тўғрисидаги келишув — масалани мувофиқлаштиришнинг энг қулай ва мослашувчан тури. У ёзма тарзда тузилади ва нотариус томонидан тасдиқланади. Келтирилган шаклга амал қилмаслик келишувнинг кучини йўқотилишига олиб келади.

Алиментларни тўлаш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган келишув ижро ҳужжати саналади. Яъни, томонлардан бири ундан чекланса, келишувни мажбурий ижро этишга даъво қилиш мумкин.

Алиментлар тўлаш тўғрисидаги келишув исталган вақтда томонларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. У қандай тузилган бўлса, ўша шаклда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Алимент тўлаш тўғрисидаги шартномани ижро этишни бир томонлама рад этиш ёки унинг шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Агар томонларнинг моддий ёки оилавий ҳолати сезиларли даражада ўзгарса, аммо томонлар келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича келишувга кела олмаса, манфаатдор томон тегишли даъво билан судга мурожаат этиши мумкин. Келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласини ҳал этишда суд томонларнинг эътиборга молик бўлган ҳар қандай манфаатини ҳисобга олишга ҳақли.

Судга мурожаат этиш

Алиментларни олиш учун фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиш даркор.

СКнинг 329-моддасига биноан даъвогарлар алиментларни ундириш даъволари бўйича давлат божидан озод этилади.

Алиментларни тўламаслик учун жавобгарлик

Таъминлашдан бўйин товлаш, яъни вояга етган шахслар томонидан 3 ойдан ортиқ муддат давомида суд қарори бўйича ундирилиши зарур бўлган суммани меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онага ёки уларнинг ўрини босувчи шахсларга тўламаслик ЖКнинг 123-моддаси бўйича жиноий жавобгарликни кўзда тутади.

Бунинг учун ЭКИҲнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари кўзда тутилган.

Читайте так же:  Нормы дисциплинарной ответственности

Источник: http://archive.qalampir.uz/news/ota-ona-farzandidan-aliment-undirishi-qaysi-qonunga-asoslanadi-13722

АЛИМЕНТ МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШ МУМКИНМИ?

АЛИМЕНТ МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШ МУМКИНМИ?

Ўғлим биринчи турмушидан 2 нафар фарзанди билан ажрашган. Болалари учун алимент тўлайди. Иккинчи турмушидан ҳам икки нафар фарзандли, учинчи ҳам дунёга келиш арафасида. Ҳозирги оиласидан ҳам фарзандлари кўпайгач, судга биринчи турмушидан туғилган фарзандлари учун тўланаётган алимент миқдорини камайтириб бериш ҳақида мурожаат билан чиқдик. Мурожаатимиз қондирилмади. Ҳозирги иқтисодий қийин аҳволимизни инобатга олиб алимент миқдорини камайтирса бўлмайдими?

Д.Аминова, Хоразм вилояти Хива шаҳри Р.Шарипов кўчаси

Видео (кликните для воспроизведения).

Ойбек БАРАКАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олийсудининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати котибияти катта консультанти:

— Авваламбор, шуни таъкидлаш жоизки, вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент ундириш масаласи ва алимент тўлови билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда тасдиқланган Оила кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлда қабул қилинган «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 11-сонли қарори билан тартибга солинади.

Амалдаги Оила Кодексининг 105-моддасига асосан алимент тўлаётган ота-онанинг бощқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган микдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган такдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Қайд қилинган қонун талабидан келиб чиққан ҳолда Д.Аминованинг ўғли биринчи турмушидаги фарзандлари учун алимент тўловини амалга ошириб келган ҳолда қарамоғида иккинчи турмушидан болалари борлиги ҳолати уни алимент мажбуриятидан озод қилиш ёки тўланаётган алимент миқдорини камайтириш учун асос бўла олмайди. Чунки алимент миқдорини камайтириш асослари қонунда аниқ белгиланган.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 115- моддасига асосан бошқа-бошқа ота-онадан туғилган вояга етмаган болалар учун суднинг бир неча ҳал қилув қарорларига асосан бир ота (она)дан ундирилаётган алиментнинг умумий миқдори ушбу Кодекснинг 99- моддасида назарда тутилган миқдордан ошиб кетса, алимент тўловчи ота (она) алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи кимнинг фойдасига чиқган бўлса, ўша шахсларнинг ҳар бирига нисбатан алиментнинг миқдорини тегишлича камайтириш тўғрисида даъво тақдим этиши мумкин.

Источник: http://darakchi.uz/uz/33038

Адлия вазирлиги алимент бўйича энг кўп бериладиган саволларга жавоб қайтарди

1. Алимент қандай тартибда ундирилади?
Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

2. Алимент тўлаш асосан отанинг мажбуриятига кирадими?
Йўқ. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

3. Алимент қачондан ундирила бошлайди?
Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

4. Алимент қачонгача ундирилади?
Вояга етмаган болага алимент у вояга етгунга қадар тўланади.

5. Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими?
Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шарт. Бунда таъминот бериш ота-онанинг келишувига кўра амалга оширилади. Келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.

6. Алимент қанча миқдорда ундирилади?
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — 1/4 қисми; икки бола учун — 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ½ қисми миқдорида ундирилади.

Вояга етган болага алиментнинг миқдори суд томонидан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

7. Алимент тўловчи ҳеч қаерда ишламаса-чи?
Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

8. Бола касал бўлганда ва бошқа ҳолатларда қўшимча моддий таъминот олинадими?
Боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда ота-она иштирок этиши шарт.

9. Алиментни биратўла олдиндан тўлаш мумкинми?
Ҳа. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

10. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми?
Ҳа мумкин. Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор ҳолларда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Источник: http://zamin.uz/jamiyat/63001-adliya-vazirligi-aliment-buyicha-eng-kup-beriladigan-savollarga-javob-qaytardi.html

Оила кодекси алимент тўғрисидаги қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-459-сон Қонуни имзоланди.

Қонун билан алимент олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган бир қатор ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали .

Меҳнат кодексининг 164-моддасида алимент тўлашга мажбур бўлган шахсга бир вақтнинг аҳлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жиноий жазо қўлланилаётган бўлса, ходимнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолишнинг чекланган миқдори 50 фоиздан 70 фоизга ўзгартирилди.

Оила кодексининг 99-моддасидаги ҳар бир бола учун алимент миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари 1/3 қисм) кам бўлмаган миқдорда белгиланди (оширилди).

Мазкур қоида ҳар бир болага тўғри келадиган алимент миқдори жуда ҳам паст даражада бўлганлиги сабабли киритилди.

Читайте так же:  Расчет автокредита втб

Оила кодексининг 140-моддаси бола вояга етгунига қадар муддатга алимент тўловларини, хусусан кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали олдиндан тўлаш имкониятини назарда тутадиган қоидалар билан тўлдирилди.

Мазкур қўшимча алимент тўлашнинг турли методларини таъминлаш учун киритилди.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддаси алимент тўлашга мажбур шахс томонидан алиментни олдиндан тўлаш ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни назарда тутган қоидалар билан тўлдирилди.

Мазкур қоида вояга етмаган боланинг қонуний ҳуқуқларини бузмаган ҳолда алимент тўлашга мажбур шахсдан хорижга чиқиш чекловларини олиб ташлаш имконини беради.

Источник: http://asr.uz/28969/

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Қайд этилишича, солиқ қонунчилиги мажбурийлик, аниқлик, солиқ солишнинг адолатлилиги, солиқ тизимининг бирлиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ қонунчилигининг ошкоралиги ва солиқ тўловчи тўғрилигининг презумпцияси принципларига асосланган.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари ушбу Кодексда белгиланган принципларга зид бўлмаслиги керак.

Белгиланишича, ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбурдир.

Ҳеч кимга ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг меъёрларини бузган ҳолда ўрнатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўйилмайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши керак. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари шундай шакллантирилиши керакки, бунда ҳар бир солиқ тўловчи қандай солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ва қандай тартибда тўлаши лозимлигини аниқ билиши керак.

Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатишда солиқ тўловчилар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементларини аниқлаш керак.

Солиқ солиш умумийдир.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни ўрнатиш ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ бўлиши керак.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар беришнинг алоҳида турларига рухсат берилмайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар камситувчи характерга эга бўлмаслиги ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва шунга ўхшаш бошқа мезонларга мувофиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Солиқ тизими барча солиқ тўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир хилдир.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) ёки молиявий воситалар эркин ҳаракатланишини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Кодексда назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар мавжуд.

Солиқлар қуйидагилардан иборат:

1) юридик шахс даромадига солиқ;

2) жисмоний шахс даромадига солиқ;

3) қўшилган қиймат солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:

1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:

ягона ижтимоий тўлов;

Республика йўл жамғармасига йиғимлар;

3) божхона тўловлари;

4) айрим турдаги товарлар бўйича чакана савдо қилиш ҳуқуқига ва айрим турдаги хизматлар кўрсатишга йиғимлар.

Кодекс билан белгиланган ҳоллар ва тартибда, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланувчи қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин:

ягона ер солиғи;

тадбиркорлик фаолиятининг муайян турларига қатъий белгиланган солиқ.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари:

солиқ солиш объекти;

солиққа тортиладиган база;

солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби;

Солиқ солиш объектига солиқ тўловчиларда йиғим ёки солиқ ёхуд бошқа мажбурий тўловни ҳисоблаб чиқариш мажбурияти пайдо бўлишига олиб келувчи мол-мулк, ҳаракатлар, ҳаракатларнинг натижаси саналади.

Солиқ солинадиган база солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов ставкаси белгиланадиган солиқ солиш объектининг қиймати, миқдори, физик ёки бошқа тавсифига эга.

Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлардан амалдаги солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар тўғрисида маълумот олиш;

давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органларда ўз солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича мавжуд бўлган маълумотларни олиш;

солиқ масалалари бўйича ўз манфаатларини шахсан ёки ўз вакили орқали ифодалаш;

Кодекс, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорлари билан белгиланган асослар ва тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;

ортиқча тўланган ёки йиғилган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пенялар ва жарималарни қайтаришга;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни Кодекс ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда ҳамда муддатларда кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, солиққа солинувчи объектни ҳисобга олишда улар томонидан қилинган хатоларни мустақил равишда тузатиш;

материаллар билан танишиш ва солиқ текшируви ҳужжатларини олиш;

солиқ текширувини амалга оширувчи давлат солиқ хизмати органларига солиқ қонунчилигини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;

Кодекс ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келмайдиган, давлат солиқ хизмати органлари, бошқа ваколатли органлар ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва талабларига риоя этмаслик;

давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ноқонуний қарорлари ёки уларнинг мансабдор шахслари ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплашни талаб қилиш.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Источник: http://zamin.uz/jamiyat/45297-yangi-tahrirdagi-soliq-kodeksi-loyihasi-muhokamaga-quyildi.html

Алимент неча ёшгача тўланади?

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Демак, алимент бола вояга етгунга қадар, яъни 18 ёшгача тўланади.

Шуни алоҳида айтиш керак, вояга етмасдан туриб тўлиқ муомала лаёқатига эга эканлиги (мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланиши) суд қарори билан тасдиқланса, ёки аёлнинг бошқа никоҳга ўтиши муносабати билан боланинг насаби ўзгартирилса, (бунда бола янги оиласидагилар тарафидан фарзандликка олинган ҳисобланади) алимент тўлаш ҳаракатлари тугатилиши мумкин.

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:

  • битта болага – 1/4 (яъни 25%);
  • иккита болага – 1/3 (33,3%);
  • учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 75 фоизини ташкил этади.
Читайте так же:  Если алименты выплачиваются не в полном объеме

Источник: http://hordiq.uz/2019/05/27/aliment-necha-yoshgacha-tulanadi/

Алимент бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди

Эндиликда алимент тўламаган одам 15 сутка маъмурий қамоққа олинади.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун билан (ЎРҚ-459-сон) алимент соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилган эди.

Ушбу ўзгартиришлар бугундан кучга кирди, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram’даги Ҳуқуқий ахборот каналида.

Унга, кўра алимент тўламаган фуқаро, а 15 сутка маъмурий қамоққа олинади. Шунингдек, алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой (илгари уч ой) мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа, жиноий жавобгарликка тортилади (3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин).

Ҳужжатда таъкидланишича, ҳар бир бола учун алимент миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари учдан бир қисм) кам бўлмаган миқдорда (138 225 сўм) белгиланади.

Қайд этилганидек, алиментни бола вояга етгунга қадар кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали бир йўла олдиндан тўлаш мумкин.

Алимент олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқ олиб ташланади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам (46 млн 75 минг сўм) бўлмаслиги лозим.

Источник: http://www.gazeta.uz/uz/2018/07/11/aliment/

Алимент миқдори ўзгарди

Турмуш ўртоғим билан ажрашганман. Икки нафар фарзандим бор. Фарзандларим учун ҳар ой алимент пули оламан. Яқинда алимент тўлаш тартиби ўзгарди, деб эшитдим. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Гулзор Турдиева, Шеробод тумани

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига ўзгартириш киритилган бўлиб, унга кўра, илгари ҳар бир бола учун алимент миқдори энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми берилар эди. Энди ҳар бир бола учун энг кам иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, яъни 138 225 сўм этиб белгиланди. Алиментни бола вояга етгунга қадар кўчмас мулк ёки қимматбаҳо буюмлар орқали ҳам бир йўла тўлаб қўйиш мумкин. Агар алимент тўлиқ олдиндан тўланса ёки гаров шартномаси тузилса, алимент тўлаган шахсга республикадан ташқарига чиқишга рухсат этилади. Бунда гаров қиймати энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан, яъни 46 миллион 75 минг сўмдан кам бўлмаслиги лозим.

Мабодо фуқаро алимент тўлашдан бош тортса, 15 суткага маъмурий қамоққа олинади. Маъмурий жазо қўллангандан кейин ҳам белгиланган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 5-боб, 122-моддасига биноан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш хавфли жиноятчи (рецидивист) томонидан содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Яна бир гап. Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.

Саволга Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими қидирув шўъбаси катта инспектори Акмал САМАТОВ жавоб берди.

Ҳуқуқшунослар аттестациядан ўтказилди

Вилоятда юридик хизматни тўғри ва самарали йўлга қўйиш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш борасида адлия бошқармаси томонидан жорий йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда вилоят миқёсида сайёр ўқув курси ташкил этилиб, 70 га яқин юридик хизмат ходимлари малакаси оширилди. Шунингдек, юридик хизматга тайинлашга тавсия этилган 50 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда 35 нафар юридик хизмат ходимлари суҳбат ва аттестациядан ўтказилди. Шундан 24 нафарига Адлия вазирлигининг буйруғига асосан махсус унвон-мартаба даражалари берилиши таъминланди.

Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблардан келиб чиққан ҳолда соҳа ходимларига зарур шарт-шароит яратилиши белгиланган. Ушбу талабнинг 6-банди ҳам муассасалар, ташкилот ва корхоналар раҳбарларининг юридик хизмат ходимларига қулайликлар яратиб беришга жавобгарлиги белгилаб қўйилган.

Адлия бошқармаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган мониторинг ва ўрганишлар давомида айрим ташкилот раҳбарлари томонидан юқорида келтирилган талабларга риоя қилмаганлик ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган қонун бузилишлар ва уларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида 4 та тақдимнома ҳамда Меҳнат кодексининг 177-моддаси талабини бузганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан 29 та ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш хусусида вилоят бандликка кўмаклашиш бош бошқармасига таклифлар киритилиб, 7 та ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий жарима қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди. Қарийб 10 нафар юридик хизмат ходимлари зарур шарт-шароитлар билан таъминланди.

Ғ. ТИЛОВҚОБИЛОВ,
вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Источник: http://surxontongi.uz/aliment-mi-dori-uzgardi/

Aliment bo‘yicha qonunchilikka o‘zgartirishlar kiritildi

Endilikda aliment to‘lamagan odam 15 sutka ma’muriy qamoqqa olinadi.

O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risidagi Qonun bilan (O‘RQ-459-son) aliment sohasidagi qonunchilikka o‘zgartirishlar kiritilgan edi.

Ushbu o‘zgartirishlar bugundan kuchga kirdi, deyiladi Adliya vazirligining Telegram’dagi Huquqiy axborot kanalida.

Unga, ko‘ra aliment to‘lamagan fuqaro, a 15 sutka ma’muriy qamoqqa olinadi. Shuningdek, aliment to‘lashga majbur shaxslar ikki oy (ilgari uch oy) mobayn >

Hujjatda ta’kidlanishicha, har bir bola uchun aliment miqdori eng kam ish haqi miqdorining 75 foizdan (ilgari uchdan bir qism) kam bo‘lmagan miqdorda (138 225 so‘m) belgilanadi.

Qayd etilganidek, alimentni bola voyaga yetgunga qadar ko‘char va ko‘chmas mol-mulk yoki boshqa qimmatli narsalar berish orqali bir yo‘la oldindan to‘lash mumkin.

Aliment oldindan to‘langan yoki garov shartnomasi tuzish holatlarida, ushbu shaxsga respublikadan chiqishga qo‘yilgan taqiq olib tashlanadi. Bunda garov qiymati qonun hujjatlarida belgilangan eng kam ish haqining ikki yuz ellik baravaridan kam (46 mln 75 ming so‘m) bo‘lmasligi lozim.

Видео (кликните для воспроизведения).

Источник: http://www.gazeta.uz/oz/2018/07/11/aliment/

Оила кодекси алимент тўғрисидаги қонунлар
Оценка 5 проголосовавших: 1

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here